Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди

Бразилиянинг шимолидаги Пара штатида, Шингу дарёсида камида 70 кишини олиб кетаётган паром чўкиб кетди. Фалокат оқибатида 10 киши ҳалок бўлган, 25 киши қутқариб олинган, ўнлаб одамлар бедарак йўқолган, деб ёзади Кун нашри.
Паром 21 августда Сантаренадан чиқиб, Шингу дарёси бўйлаб Витория шаҳрига йўналаётган бўлган. Таъкидланишича, паром дарёда кучли бўронга тушиб қолган.
Воқеа жойида қутқарувчилар ва полиция иш олиб бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг