00:06 / 26.08.2017
6 374

Тожикистонда янгилик: «йигирма», «қирқ»ларда дастурхон солинмайди, суннат тўйи оила даврасида санъаткорларсиз ўтказилади

Тожикистонда янгилик: «йигирма», «қирқ»ларда дастурхон солинмайди, суннат тўйи оила даврасида санъаткорларсиз ўтказилади
Марҳумларга атаб ўтказиладиган “йигирма”, “қирқ”, “йил” маросимларида қўй сўйиб, дастурхон солиш таъқиқланади.
Суннат тўйи ўтказиш ҳам энди ман этилди, бундан буён суннат қилиш билан боғлиқ тадбирлар қариндош-уруғлар билан кичик ўлчамда, санъаткорларсиз ўтказилиши белгилаб қўйилади. Суннат тўйини никоҳ тўйига қўшиш ҳам қонун билан таъқиқлаб қўйилади. Тожикистон ҳукумати шундай қарор чиқарди. Бу ҳақида vodiymedia.uz хабар беради.

Тожикистонда Парламенти қуйи палатаси “Республикада анъаналар, тантаналар ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида” Қонуннинг янги таҳририни бир овоздан маъқуллади. Қонун муҳокамасига ҳаттоки диний уламоларни ҳам таклиф этишди. Қонунга киритилган ўзгартишлар мамлакат раҳбари, Миллат Пешвоси Эмомали Раҳмон томонидан таклиф этилган.

Бу масалаларнинг амалга тадбиқ этилиши диний ёки миллий деб билинадиган, лекин аслида хурофот бўлган кўплаб сарфгарчилик тадбирларидан воз кечиш орқали аҳолининг ўз жамғармаларини елга совуришларининг олдини олиш деб таъкидлашди депутатлар.
Бу қонун талаблари бузилган ҳудудлар раҳбарлари вазифасидан четлатилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда янгилик: «йигирма», «қирқ»ларда дастурхон солинмайди, суннат тўйи оила даврасида санъаткорларсиз ўтказилади