Американинг Алабама штатида яшовчи 18 яшар Жолли Каллан исмли йигит 20 ёшли Лорен Баннерни севарди. Афсуски, қиз уни севмаслигини, яхшиси дўст бўлиб қолишни баён қилди. Шубҳасиз, бу йигитнинг аламини келтирди. Кундузлардан бирида қизни сайрга чақирди.
Йўл-йўлакай Баннерни жар ёқасига турғазиб қўйиб суратга олди. Шундан сўнг тўппончадан аввал қизнинг орқа миясига ўқ узди, кетидан икки кўзи ўртасини нишонга олди. Баннер оламдан ўтгач, жасадини худди ўша ўзи суратга олган жарга олиб бориб ташлади.
Суратларни эса «Instagram»да эълон қилди. Ҳойнаҳой жиноятини шу йўл билан сир тутмоқчи бўлди. Лекин виждони қийналдими, ё қўрқув устун келдими, бир куни полицияга ўзи қўнғироқ қилиб жиноят содир этганини билдирди. Полициячилар фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари кўмагида қизнинг жасадини жарликдан тортиб олишди.
Тергов жараёнида Жолли муҳаббати рад этилгани сабабли қиздан қасд олганини айтиб ўтди.
Суд Жолли Калланни 52 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм эълон қилди.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар