
Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги масжидда уюштирилган қўпорувчилик ҳаракати оқибатида 20 нафардан зиёд одам ҳаётдан кўз юмди. Қуролланган жангарилар ибодат вақтида бинога бостириб кириб, террорчилардан бирининг белига ўрнатилган портловчи ускунани ишга туширган.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари пойтахтнинг бошқа ҳудудларида ҳам портлашлар рўй бергани ҳақида маълумот тарқатган. Хавфсизлик кучлари қурбонлар сонининг кўп бўлишидан ҳимояланиш вақтида дарҳол махсус операцияга киришмаган. Аммо якунда ҳужум қилганларнинг барчаси йўқ қилинган. Шифокорларнинг билдиришича, қирққа яқин одам жароҳатланган.
Манба: uzbekistan24.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар