
Россия Федерациясининг шимолий пойтахти ҳисобланмиш Санкт–Петербург шаҳрида уч нафар Ўзбекистон фуқаролари оғир аҳволда шифохонага келтирилди. Беморлар номаълум шахслар томонидан пичоқлангани қайд этилган. Бу ҳақда Қалампир нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, кўнгилсиз ҳодиса кеча, 25 август куни, тахминан соат 20:00 лар атрофида содир бўлган. Адмиралтей тумани ҳудудидаги 134-уй олдида бир гуруҳ одамларнинг маиший масалалар устидан тортишиши натижасида жанжал келиб чиққан. Воқеа жойида 21–24 ёшлар атрофидаги уч нафар шахс оғир тан жароҳати олганлиги маълум қилинган.
Полиция томонидан мазкур воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда. Ҳозирча жабрланганлар Ўзбекистон фуқаролари эканлиги маълум. Жанжалда иштирок этган бошқа шахслар ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар