Анқара ва Эгей университети олимлари ўн йиллик тадқиқотлардан сўнг тарихда биринчи марта янги сайёрани аниқлашга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Сайёра Қуёш тизимидан ташқарида жойлашган.
Уч олим ва бир докторант Юпитерга ўхшаш сайёрани очди. У Ердан 212 ёруғлик йили нарида жойлашган.
Тадқиқот гуруҳи бошлиғи Масъуд Йилмазнинг сўзларига қараганда, лойиҳа устидаги иш 2007 йили бошланган эди. Уларга лойиҳани амалга оширишда Россия ва Япония вакиллари ёрдам берган.
«Россия–Туркия оптик телескопи ҳамда Окаяма астрофизика обсерваторияси ходимлари билан ҳамкорлик натижасида охирги пайтларда фазодаги айрим ўзгаришларни кузатишга муваффақ бўлдик», — таъкидлади Йилмаз.
Ундан ташқари, тадқиқотда профессор Салим Усмон Салом, профессор Варол Кескин ва докторант Иброҳим Ўзважий иштирок этди. Тадқиқот Анталя шаҳридаги обсерваторияда олиб борилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар