Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Федерация кенгашининг халқаро масалалар бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Зиёд Сабсаби билан россиялик аёллар ва болаларни ватанига қайтариш бўйича режани муҳокама қилди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.
Қодиров ўз Instagram’ига Бағдоддаги етимхонада олинган видеороликни жойлади. Сюжетда гап ИШИДчи ота-оналари Ироқнинг Мосул шаҳри озод этилганидан кейин ташлаб кетган болалар ҳақида боради. Чеченистон раҳбари тўрт нафар боланинг қариндошлари топилганини маълум қилди, шу сабабли у қолган 75 етимнинг ҳам оиласи топилишига умид қилмоқда. Биринчи даражали вазифа — уларни уйга қайтариш билан шуғулланиш. Болаларга икки нафар аёл ҳам қўшилади.
Бундан ташқари, Қодиров россиялик болалар Россияга маълум қилинмасдан туриб, асраб олинмаслигини талаб қилмоқда. «Ҳар биримиз етимларни боқиш ва тарбиялаш учун ўз қанотимиз остига олишга тайёрмиз», — деди у.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар