09:31 / 29.08.2017
6 987

Шимолий Корея етакчиси учинчи фарзандли бўлгани маълум бўлди

Шимолий Корея етакчиси учинчи фарзандли бўлгани маълум бўлди
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг рафиқаси жорий йил бошида учинчи фарзанд кўрган. Бу ҳақда Жанубий Корея разведкасига иқтибос келтирган ҳолда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар берганлигини Кун нашри маълум қилди.

“Тахмин қилинишича, Ли Соль Чу февралда учинчи фарзандини дунёга келтирган”, деб айтилган хабарда.

“Рёнхап”нинг таъкидлашича, Шимолий Корея етакчисининг рафиқаси 2016 йилнинг 9 ойи мобайнида омма олдида кўриниш бермаган.

Маълумотларга кўра, Ким Чен Ин ва қўшиқчи Ли Соль Чу 2009 йилда турмуш қуришган. 2010 ва 2013 йилларда уларнинг илк икки фарзанди дунёга келган. Шимолий Кореяга 2013 йилда келган америкалик баскетболчи Деннис Родманнинг маълум қилишича, Ким Чен Иннинг иккинчи фарзанди Ким Чжу Э исмли қизчадир. Шимолий Корея етакчисининг қолган фарзандлари жинслари маълум эмас.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шимолий Корея етакчиси учинчи фарзандли бўлгани маълум бўлди