
Тожикистон шарқида ичида йўловчилар бўлган микроавтобуснинг Шохдара дарёсига ағанаши оқибатида 10 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар қўмитасининг Тоғли Бадахшон мухтор вилояти штаби навбатчи қисмига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар берди.
“Фожиа 28 август соат 7:30 ларда содир бўлган. Ичида 13 йўловчи, жумладан 4 бола бўлган Starex микроавтобуси Роштқалъа-Хоруғ автотрассасининг 20 километрида тоғ йўлидан дарёга тушиб кетган”, дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, микроавтобусдаги барча болалар ҳалок бўлишган. Омон қолган 3 нафар ёши катта йўловчи ва ҳайдовчи турли жароҳатлар билан Хоруғ шаҳри шифохонасига етказилганлар.
Воқеа сабаблари аниқлаштирилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар