08:13 / 03.09.2017
7 939

Халқаро коинот станциясидаги уч фазогир Ерга қайтди

Халқаро коинот станциясидаги уч фазогир Ерга қайтди
Халқаро коинот станцияси экипажининг уч нафар аъзоси “Союз МС-04” коинот кемасининг капсуласида Ерга қайтдилар. Бу ҳақда Парвозларни бошқариш марказида журналистларга маълум қилинди.

Ерга Роскосмос фазогири Федор Юрчихин ва NASA астронавтлари Пегги Уитсон ва Жек Фишер қайтдилар. Капсула Қозоғистонда жадвалга кўра қўндирилган.

ХКСга кейинги МКС 53/54 экспедициясининг иштирокчилари келгунларигача станцияда россиялик фазогир Сергей Рязанский, америкалик Рэндольф Брезник ва италиялик Паоло Несполи ишни давом эттирадилар.

ХКСнинг навбатдаги миссияси экипажини ХКСга етказадиган “Союз МС-06” кемаси парвози 13 сентябрда Бойқўнғир космодромидан амалга оширилиши режалаштирилган. Кеманинг асосий экипажи Роскосмос фазогири Александр Мисуркин ва NASA астронавтлари Марк Ванде Хай ва Жозеф Акабадан иборат бўлади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Халқаро коинот станциясидаги уч фазогир Ерга қайтди