Душанба куни Жанубий Кореянинг қуруқликдаги қўшинлари ҳамда ҳарбий ҳаво кучлари КХДРнинг ядро синовларига жавобан ҳарбий машқларини ўтказди.
Республика қуролли кучлари штаблари бошлиқларининг бирлашган қўмитаси берган хабарларга кўра, ракета отишмалари вақтида Шимолий Кореянинг ядровий портлаш амалга оширган полигонига зарба бериш имитация қилинган.
"Рёнхап" агентлининг маълум қилишича, "Хюнму-2А" баллистик ракеталари учирилган. Уларнинг учиш масофаси 500 - 800 километрни ташкил этади.
Ўша куниёқ F-15K кўп мақсадли қирувчи самолётлари шартли рақибнинг нишонлари бўйлаб юқори аниқликдаги ракеталар билан зарбаларини беришни машқ қилган.
Машқлар фақат жанубий кореялик ҳарбий томондан ўтказилган, бироқ АҚШ қўшинлари иштирокидаги янги машғулотлар ҳам режалаштирилган.
Пхеньян якшанба куни ҳисоб бўйича олтинчи ядро синовини маълум қилди. Хабар қилинишича, бу ерда гап водород қурилмалари ҳақида кетмоқда. Улар билан олис масофага учадиган баллистик ракеталар жиҳозланиши мумкин.
Манба: «UzReport» “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда