date
views 4 648

Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди

Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди
Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига қарашли Boeing 737-800 йўловчи самолёти Коччи шаҳрии аэропортида йўлакдан чиқиб кетди. Бу вақтда унинг бортида 102 киши бўлган. Бу ҳақда «NDTV телеканали»га таяниб Кун.уз ёзмоқда.

Ҳодиса Абу Дабидан учиб келган ҳаво кемаси қўнганидан сўнг юз берган. Телеканалнинг аэропортдаги манбаларига кўра, самолёт қўнишдан сўнгги ҳаракатланиш чоғида бурилишни маррадан аввалроқ амалга оширган ва йўлакдан чиқиб кетган.

"Барча йўловчилар трап воситасида кўчирилди. Жабрланганлар йўқ", — деган Коччи халқаро аэропорти расмий вакили.

Ҳиндистон фуқаро авиацияси бош бошқармаси текширув ишларини олиб бормоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистон йўловчи самолёти йўлакдан чиқиб кетди
-->