17:21 / 05.09.2017
3 049

Москвада фақатгина электромобиллар учун мўлжалланган тураргоҳлар пайдо бўлди

Москвада фақатгина электромобиллар учун мўлжалланган тураргоҳлар пайдо бўлди
Москва марказида электромашиналар учун қувватланиш бекатлари олдида махсус автотураргоҳлар яратилди. Бу ҳақда «Шаҳар мерлиги» сайтига асосланиб «Like it» хабар берди.

Ҳокимият шаҳарда 7 та минитураргоҳлар ўрнатган бўлиб, уларнинг ҳар бирида 2 тадан электромашиналар жойлаша олади. Тураргоҳлар Қизил Пресняда, Остоженкада, Бахрушина кўчаси, Кичик Дмитровкада, Катта Броннаяда, Глинишевска ва Катта Николоворобёв чорраҳаларида қурилган.

Транспорт департаменти раҳбари Максим Ликсутовнинг сўзларига кўра, 2017-2018- йилларда шаҳарда 157 та шундай тураргоҳлар қуриб битказилади. Улар учун махсус техник талаблар ҳам ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Электрокар эгалари Москвадаги пуллик автотураргоҳларга бепул машиналарини қолдира оладилар, аввал бундай махсус тураргоҳлар шаҳарда бўлмаган.

2017-йилнинг июлида бундай лойиҳа ҳақида мерия таъкидлаганди. Ўшанда бир неча йил ичида электр авто тураргоҳлари учун 200 тача ҳудуд белгиланишини маълум бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада фақатгина электромобиллар учун мўлжалланган тураргоҳлар пайдо бўлди