Ражастон штатидаги Удайпур шаҳри чеккасида жойлашган қишлоқда яшовчи аёллар 2,5 метрли питонни тутиб олиб, икки соат давомида уни қўриқлашди. Kun.uz нашри шу ҳақида хабар берди.
Аёллардан бири оилавий далада ишлаётиб, судралиб юрувчини пайқаб қолади. Унинг қичқирган овозига бошқа қишлоқдошлари етиб келишди. Йиғилганлар илоннинг бошқа далага ўтиб кетмаслиги учун уни ҳар тарафдан ўраб олишга қарор қилишди. Бундан ташқари, улар илонга ҳеч ким тош отмаслиги ва зарар етказмаслигини назорат қилишди.
Камида етти аёл икки соат давомида илоннинг атрофида турди, сўнгра аёллардан бирининг қариндоши келиб, Удайпурдан ёввойи ҳайвонлар билан ишловчи мутахассисни чақириб келди. Етиб келган мутахассис бу йўлбарс-питон эканини айтди. Илоннинг заҳарли эмаслигини билгач, аёллар уни ушлаб, суратга тушишди.
Йўлбарс-питонлар Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиёда кенг тарқалган. Улар узунасига 4 метргача ўсиб, кичик туёқлилар, кемирувчилар, маймунлар ва қушлар билан озиқланади. Йириклари одамларга ҳужум қилиши ҳам мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас