11 147
Xотинини бегона эркак билан тутиб олган эр «мукофот»ига 15 йил муддатга қамаладиган ҳам бўлди…
Американинг Нью-Жерси штатига қарашли Клифтон шаҳрида яшовчи Шон Донис беш яшар ўғилчаси билан уйда қолганди. Хотини эса дугоналари билан қаергадир тушлик қилиш учун кетди. Орадан ҳеч қанча ўтмай, ўғлининг планшети ёдига тушди-ю, уй ичини қидира бошлади. Бахтга қарши планшет ҳеч қаерда йўқ эди. Шон дарҳол телефонидаги қидириш дастурини ёқди. Дастур Роклэнд шаҳрини кўрсата бошлади.
Беихтиёр кўнгли ғаш тортиб ойисидан ўғлига қараб туришни илтимос қилди-ю, ўзи дастур кўрсатган шаҳарга жўнади. Дастур планшет қаердалигини аниқ кўрсатиб берганди. Манзилга етгач, не кўз билан кўрсинки, ҳовлилардан бири ёнида хотинининг машинаси турибди экан. Жонҳолатда ичкарига ўзини урди. Ҳарқалай ҳовли дарвозаси ҳам очиқ қолдирилган экан. Хоналардан бирига кириб бундан-да даҳшатлироқ манзарага гувоҳ бўлди. Суюкли хотини бошлиғи Альберт Лопес билан бир тўшакда ётарди…
Иродаси кучли экан. Шон ўзини тўхтата билди. Тўшакдаги икки шайтон малайини видеотасмага тушира бошлади. Шу аснода «Кўзларимга ишонмаяпман! Ишонмаяпман, Нэнси!, дея бақира олди холос…
Хотинининг ўйнаши, шу ҳовлининг эгаси Лопес дафъатан Шонга ташланиб қолди. Телефон унинг қўлидан тушиб кетиб пачоқланди. Демак, видеоёзув ҳам шу сабабли йўқ қилинди.
Қарангки, гуноҳлари камлик қилгандек, Лопес Шон Донис устидан судга мурожаат этиб, уни ўғирликда ва ўзга фуқаронинг уйига бостириб кириб, оромини бузганликда айблади. Агар юқорида тилга олинган айблар исботланса, Шон Америка қонунларига кўра, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этилади.
Айни пайтда тергов ишлари давом этмоқда. Дастлабки суд мажлиси 2017 йил 20 сентябр куни бошланади.
Манба: hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас