date
views 8 561

Чили қирғоқлари яқинидаги зилзила магнитудаси 8,3 балл бўлган, аҳоли эвакуация қилинмоқда

Чили қирғоқлари яқинидаги зилзила магнитудаси 8,3 балл бўлган, аҳоли эвакуация қилинмоқда

АҚШ Геология маркази томонидан аниқлик киритилишича, 17 сентябрга ўтар кечаси Тинч океанининг Чили қирғоқларига яқин ҳудудида рўй берган зилзила кучи 8,3 баллга тенг бўлган.

Бундан ташқари, зилзила ўчоғи 25 км чуқурликда жойлашгани айтилди.

Дастлабки хабарда зилзила кучи 7,9 балл, зилзила ўчоғи ер сатҳидан 33 км чуқурликда жойлашгани маълум қилинганди.

Рейтер нашрида ёзилишича, Чили пойтахтига таъсир қилган бу зилзила баланд биноларни тебратган.

Мамлакат ҳукумати фавқулодда ҳолат жорий қилган ва зудлик билан хавфли ҳудудлардан аҳолини эвакуация қилишга киришган.

Бироз олдинроқ, зилзила туфайли пайдо бўладиган цунами Чили, Эквадор ва Перу ҳудудларига таҳдид солаётгани ҳақида маълум қилинганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Чили қирғоқлари яқинидаги зилзила магнитудаси 8,3 балл бўлган, аҳоли эвакуация қилинмоқда