Шимолий Корея водородли бомбани синовдан ўтказгач, Хитой чегарасида радиация миқдори ортиши кузатилган

Шимолий Корея водородли бомбани синовдан ўтказгач, Хитой чегарасида радиация миқдори ортиши кузатилган
Шу ҳақда Хитой мутахассислари расман хабар қилишди. Айтишларича, Чанбай Корея уезди ва Хитой чегарасига яқин ерда радиация миқдори 110, 7 дан 112, 5 наногрейгача кўтарилган. Шубҳасиз, бу миқдор ҳам аҳоли, умуман тирик жонлар учун жиддий хавф туғдиради.

Шунинг учун бўлса керак, Хитой ҳукумати Америка тарафидан Шимолий Кореяга нисбатан қўлланган янги санкцияларни қўллаб-қувватлади.

Бунга қадар Ким Чен Ин армияси Мантапсан тоғлари яқинида жами олти карра ядро қуроли синовларини ўтказган. Бу тоғ емирилиши ва қулашига сабаб бўлган.

Манба: Hordiq.uz
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар