11:40 / 08.09.2017
6 239

БМТ вакиллари Мьянмадаги мусулмонларга қарши ваҳшийликлар ҳақида

БМТ вакиллари Мьянмадаги мусулмонларга қарши ваҳшийликлар ҳақида
Гувоҳлардан эшитган ўта ғамгин ҳикоялар нафақат БМТ вакилларини, балки ўзини инсон деб билган ҳар бир дунё аҳлини даҳшатга солмай қўймаса керак. Мьянма ҳукумати, армияси, буддизм тарафдорлари бу мамлакатдаги камчиликни ташкил этган мусулмонларни ўта шафқатсизларча қийноққа солгани, ваҳшийларча ўлдиргани ва ҳоказоларни Бирлашган миллатлар ташкилоти вакиллари Бангладешга қочиб ўтган мусулмон-рохинжалардан эшитиб, ҳақиқатан ғазабга келишди.

Бу ташкилот ходимлари, мутасаддиларининг гапига қараганда, Мьянмада Ислом дини вакилларига қарши “операция”лар анча йилдан бери давом этиб келган. Кўп маротаба БМТ вакиллари Мьянма ҳукуматига мурожаат этиб, зўравонликларга барҳам беришни маслаҳат солган. Аммо бу маслаҳатлар ҳавода қолиб кетаверган. Мьянма ҳукумати Бирлашган миллатлар ташкилоти ходимларини мамлакат ичкарисига кириб аҳволни холисона ўрганишга ҳам қўймаган. Шундан сўнг улар Бангладешга қочиб ўтган 60 мингга яқин мусулмон-рохинжалар билан суҳбатлар ўтказиб, масалага ойдинлик киритишган.

Хуллас, тўқнашувлар аслида ўтган йил кузида бошланган. Номаълум кимсалар бир неча блокпостларга ҳужум уюштирган ва Мьянма ҳукумати буни мусулмон-рохинжалардан кўрган. Улар дарҳол армияни ишга солган. Натижада ўнлаб мусулмон фуқаролар ўлдирилди, 60 мингга яқин одам жонини сақлаш илинжида қўшни Бангладешга қочиб ўтди.

Шахсан БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Зайд Раад аль-Ҳусайн Мьянма ҳукуматига яна бир бор мурожаат этиб, вакиллар мамлакат ичкарисига киритилиб, аҳвол ўрганилишига изн берилишини сўраган. Аммо яна рад жавобини олган. Шундан кейин БМТ вакиллари Бангладешга келиб ўша 60 минг нафар қочқиндаги мусулмон аҳлидан бўлиб ўтган воқеаларни сўраб-суриштирган. Эшитганлари эса нақ даҳшатнинг ўзи эди.

Оммавий тарзда мусулмон-рохинжа аёллар, қизларнинг номуси поймол этилиши, қотилликлар, гўдакларни, вояга етмаган болаларни ваҳшийларча қийноққа солишлар, шафқатсизларча калтаклашлар, мусулмон аҳли орасида бедарак йўқолганларнинг кўпая бориши… Буларнинг барчаси Мьянма хавфсизлик кучлари тарафидан амалга оширилган. Шуларнинг барчасини БМТ вакиллари ҳужжатлаштириб қўйишди.

Шу ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича бошқарма вакиласи Равин Шамдасоний хоним айтдики, барча маълумотлар ўша ўзбошимчалик, қотиллик, ваҳшийликларни ўз кўзи билан кўрган, ўзи гувоҳ бўлган қочқиндаги мусулмонлардан олинган.

— Суриштирувларга жалб этилганларнинг 200 нафардан кўпроғи, — дейилади расмий ҳужжатда. — Шахсан қотилликларга гувоҳ бўлган. Уларнинг оила аъзолари бедарак йўқолган ёки кўз олдида ўлдирилган. Юз нафарга яқин қочқиндаги мусулмон-рохинжа аёллар оммавий тарзда номуси поймол этилганини йиғлаб ҳикоя қилди.

Мусулмон-рохинжаларнинг фарзандлари бошига тушган кулфатга сира чидаб бўлмайди. Айтишларича, 8 ойлик, 5-6- 10 яшар болаларни буддизм вакиллари, Мьянма хавфсизлик кучлари ҳарбийлари ота-она ва қариндош-уруғлар кўз ўнгида сўйиб ташлаган.

— Менинг беш яшар қизим, — дейди шундай аёллардан бири. — Буддизм вакиллари номусимга тегаётганда ҳимоя қилмоқчи бўлганди. Маразлар кўзимнинг олдида пичоғини чиқарди-да, қизалоғимнинг калласини узиб ташлади…

Бошқа бир манзара ундан-да аянчли. Беш нафар Мьянма хавфсизлик кучлари ҳарбийси аёлни оммавий тарзда зўрлашган. Аёлнинг қўлида 8 ойлик чақалоғи бор эди. Шу чақалоқни онанинг кўз олдида шафқатсизларча ўлдиришган.

Бу ҳам ҳолва экан. Гувоҳларнинг гапига кўра, Мьянмадаги буддизм вакиллари, армия аскар, ҳарбийлари, полициячилар мусулмонларни ўлдириш бўйича ўзаро мусобақа ташкил этишга одатланган. Улар мусулмонларнинг уйларини, мактаб, мадрасалар, бозорлар, дўконларга ўт қўйиб, ичкаридагиларни ўлдиришга тушган. Ким кўп мусулмон-рохинжани ўлдирса, ўшани олқишлашган.

— Ислом динига алоқадорларни мажбуран ўз уйига қамаб ёқиб юбориш мьянмалик буддизм вакилларининг, ҳарбийларнинг одатий машғулотига айланиб қолганди, — дейилади БМТ расмий ҳужжатларида. — Оила аъзоларининг ташқарига қочиб чиқишига йўл қўйилмасди. То уй ва ичкаридаги одамлар куйиб кул бўлмагунча кетишмасди…

— Бегуноҳ одамларнинг полициячилар, ҳарбийлар, оддий аҳоли вакиллари, яъни, буддизм вакиллари тарафидан намоз ўқиётганда, ширин уйқудалигида, балиқ овлаб ўтирганда ўлдиришлари ваҳшийликдир, — дейди Зайд Раад аль Ҳусайн. — Ундайларни жазолаш, ўлимга маҳкум этиш лозим…

Бирлашган миллатлар ташкилоти Мьянма ҳукумат раҳбарларига сўнгги бор мурожаат этиб, ўз халқига нисбатан бу қадар шафқатсизликларга барҳам беришни тайинлади. Қочқиндаги аҳоли вакилларига эса Халқаро суд ташкилотларига мурожаат этиш, ўз ҳуқуқларини талаб қилиш учун қўшимча имконият эшиклари очиб берилади. Айбдорлар, гуноҳкорлар албатта тегишли жазо олади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ вакиллари Мьянмадаги мусулмонларга қарши ваҳшийликлар ҳақида