Хориж матбуотида Мьянманинг Аракан штатида мусулмонларнинг қатлиомига фатво берган буддист руҳоний лидер ўлдирилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Руҳоний лидер ўтган куннинг тонгида чеченлар томонидан тансоқчилари билан биргаликда олиб қочилган. Hordiq.uz нашри берган хабарга кўра, ўлдирилган лидернинг кўзлари ҳам ўйиб олинган.
Айни дамда Мьянма ҳукумати ва Европа халқлари журналистларининг нигоҳи яна Рамзан Қодировни излаяпти, дейилади хабарда.
Бунга сабаб қилиб бироз аввал Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров қатлиом ва унга Россиянинг қўйган ветоси тўғрисида инстаграмдаги саҳифасида қилган жонли чиқиши кўрсатилган.
— Европада ёки Америкада бирорта портлаш содир бўлса, дарров мусулмонларга реаксия беришади. Аммо уч кунда минглаб мусулмонлар ўлдирилди, негадир улар жим… Доим айтганман ва яна қайтараман, мусулмонман деган борки менинг оғам, менинг иним. Мьянмага қўшин киритишим ҳақида мурожаатлар кўп. Бунинг учун ваколатим йўқ ва ёлғиз ўзим қарор қабул қилолмайман. Лекин шуни алоҳида таъкидлашим керакки, мабодо Россия бу иблисларни дастакласа, унда мен Россиянинг бу фаолиятига қаршиман!
Аммо, таъкидлаш лозимки, ўша чиқишидан сўнг Рамзан Қодиров ушбу сўзларини матндан юлиб олиб, нотўғри талқин қилган журналистларга норозилик билдирган эди.
Яна шуни қайд этиш лозимки, бошқа хориж манбалари хозирча ушбу хабарни тасдиқламади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда