23:31 / 11.09.2017
5 762

Astana Expo-2017: расмий ёпилиш маросимидан фотолавҳалар

Astana Expo-2017: расмий ёпилиш маросимидан фотолавҳалар
Кеча Қозоғистонда “Astana EXPO-2017” халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими ўтказилди. Унда қатор давлат раҳбарлари ва халқаро делегациялар етакчилари иштирок этди.

Уч ой давом этган кўргазмада Ўзбекистон, Россия, АҚШ, Хитой, Германия, Буюк Британия, Франция, Япония, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Арманистон, Покистон, Озарбайжон, Беларусь, Куба, Туркманистон, Руминия, Бразилия, Грузия каби 120 га яқин давлат ўзининг технологик, илмий, маданий ютуқларини намойиш этди. Шунингдек, 20 дан ортиқ халқаро ташкилот қатнашди.

Саноатлаштириш рамзи, техник ва технологик ютуқлар намойиши учун очиқ платформа ҳисобланган “Келажак энергияси” мавзусида ўтказилган ЭКСПО кўргазмаси миллионлаб одамлар эътиборини тортди, унга 5 миллиондан зиёд меҳмон ташриф буюрди.

Мамлакатимиз кўргазмада самарали иштирок этди. Умумий майдони 1 минг 180 квадрат метрни ташкил этган павильонга минглаб меҳмонлар, мутахассислар ташриф буюрди. Юртимизнинг автомобилсозлик, юқори технологиялар, робототехника, туризм, аграр соҳаларда эришган ютуқлари акс эттирилган стендлар уларда катта қизиқиш уйғотгани тўғрисида O`zbekiston 24.uz маълум қилди. Истиқболли ҳамкорликка оид қатор шартномалар имзоланди. 5 сентябрь куни Ўзбекистон миллий куни ўтказилди.

“Astana EXPO-2017” кўргазмасининг ёпилиш маросимида бу йилги тадбир 1851 йилдан буён анъанавий ўтказиб келинаётган халқаро ярмарканинг мантиқий давоми бўлгани, дунё халқларини бирлаштиришга катта ҳисса қўшгани, уни ўтказиш ва ярмаркада иштирок этиш истагини билдираётган мамлакатлар сафи тобора кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Халқаро ихтисослашган кўргазманинг расмий ёпилиш маросими театрлаштирилган концерт дастури ва мушакбозлик билан ниҳоясига етди.

Навбатдаги халқаро ихтисослашган кўргазма 2020 йил Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўтказилади.




Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Astana Expo-2017: расмий ёпилиш маросимидан фотолавҳалар