date
views 13 002

Дубайда шаҳзода Рашиднинг ўлими муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди

Дубайда шаҳзода Рашиднинг ўлими муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди

Дубай амирлиги маъмурияти амирлик бош вазири Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мақтумнинг иккинчи ўғли вафот этгани муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилди, деб ёзмоқда Kun.uz.

34 ёшида юрак хуружи туфайли вафот этган марҳум шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум Дубай амири Муҳаммад ибн Рашид Ал-Мақтумнинг 22 фарзанди орасидаги иккинчи ўғли, тахт вориси Ҳамдон ибн Муҳаммад Ал-Мақтумнинг катта укаси эди.

Маълумот учун, шайх Рашид 2008 йилдан 2010 йилгача БАА Олимпия қўмитасини бошқарган, бу лавозимни тарк этгач, расмий лавозимларда фаолият кўрсатмаганди ва тадбиркорлик билан шуғулланганди.

Forbes журнали 2010 йилда унинг бойлигини 1,9 миллиард долларга баҳолаганди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубайда шаҳзода Рашиднинг ўлими муносабати билан 3 кунлик мотам эълон қилинди