18:03 / 16.09.2017
7 052

Доллардан озод бўлиш. Венесуэла нефть нархини юанда эълон қила бошлади

Доллардан озод бўлиш. Венесуэла нефть нархини юанда эълон қила бошлади
Венесуэла президенти Николас Мадуро нефть нархларини эълон қилишда доллардан воз кечилганлик ҳақида хабар берди. Бунинг ўрнига мамлакат Хитой миллий валютаси - юанга ўтди.

Унинг сўзларига кўра, бунга АҚШ президенти Дональд Трампнинг "ноқонуний, асоссиз ва чақириқ уйғотувчи санкциялари" сабаб бўлган.

— Бизни мажбурлашди. Биз ўзимизни ҳимоя қилишимиз керак, — деди Мадуро Venezolana de television телеканали эфирида.

Мадуро Венесуэла халқаро ҳисоб-китобларда юань, евро, иена, рупий ва бошқа валюталарни ишлатиши ҳақида ўтган ҳафтада маълум қилганди. Унинг фикрича, бу "доллардан озод бўлишга" йўналтирилган ҳаракатдир.

Аввалроқ The Wall Street Journal нашри Венесуэла нефть савдосида доллардан воз кечгани ҳақида хабар берганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Доллардан озод бўлиш. Венесуэла нефть нархини юанда эълон қила бошлади