Австрия парламентининг тарихий биносидаги таъмирлаш ишлари давомида Адольф Ҳитлер бюстлари ва у тасвирланган суратлар топилди. Бу ҳақда Kun.uz хабар қилмоқда.
Аниқлик киритилишича, ертўладан Ҳитлернинг иккита бюсти, у тасвирланган тўртта сурат ҳамда бир барельеф (текис юзага ишланган бўртма нақш) топилган. Австрия Миллий кенгаши спикери Дорис Буресоннинг қайд этишича, топилма парламентда нацистлар тарихига тегишли буюмлар йўқ қилиниши лозимлигини кўрсатади.
Нашрнинг қўшимча қилишича, парламентнинг тарихий биносида, Австрия 1938 йилда қўшилганидан сўнг «Бирлашиш масалалари бўйича рейхскомиссариат» жойлашган. Кейинчалик бино Миллий социалистик немис ишчилари партиясига берилган.
Жорий йилнинг февраль ойида Австрияда Ҳитлерга ўхшаш бўлган йигит ҳибсга олингани хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда