Қозоғистонда келгуси йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинади, дея маълум қилди Қозоғистон раҳбари Нурсултон Назарбоев бугун бўлиб ўтган брифинг чоғида.
"Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларда маданий-гуманитар алоқалар муҳим ўрин тутади. Биз 2018 йилда Қозоғистонда Ўзбекистон йилини ўтказишга келишиб олдик. Шунингдек, Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши ҳам белгиланди. Ушбу доирада халқларимиз биродарлигини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган турли тадбирлар ташкил этилади", — деди Назарбоев.
2019 йилда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилади.
Ўзбекистон йили доирасида Қозоғистонда ўзбек рассомлари кўргазмалари ташкил қилинади, халқ усталари ҳунармандлик ярмаркаларида иштирок этишади, мусиқа ва театр жамоаларининг гастроллари уюштирилади. Остона, Алмати ва Қозоғистоннинг бошқа вилоятларида ўзбек тили, маданияти ва анъаналари кунлари бўлиб ўтади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи