Дубайда дунёдаги энг баланд қуёш коллекторига эга қуёш электр станцияси лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Бу ҳақда БААнинг The National нашрига таяниб Кун.уз хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, электр станцияси қуввати 700 мегаваттни ташкил қилади. Қайтган қуёш нурларини ушловчи иншоот – қуёш коллекторининг баландлиги 260 метрни ташкил қилади. Бу айни вақтда шундай иншоотлардан энг баланди ҳисобланади.
Электр станцияни қуришга танловда Саудия Арабистони ва хитойлик пудратчилар консорциуми ғолиб бўлди. Лойиҳа қиймати 3,9 млрд долларга баҳоланган.
Дубай раҳбарияти режасига кўра, амирликнинг электр ишлаб чиқаришдаги “соф” энергия манбалари улуши 2020 йилга келиб 25 фоизга, 2050 йилда эса 75 фоизга етиши керак. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи