Японияда 18 тартиб рақамини олган “Талим” тўфони сабабли маҳаллий авиакомпаниялар камида 585 та маҳаллий ва халқаро рейсни бекор қилишди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
Япониянинг JAL (Japan Airlines) ва ANA (All Nippon Airways) каби йирик авиакомпаниялари мос равишда 151 та ва 225 та маҳаллий рейсни бекор қилишга мажбур бўлди. Peach Aviation компанияси 53 та маҳаллий ва халқаро рейсни қолдирган. Jetstar эса 43 та рейс қолдирилишини маълум қилган. Шунингдек, тўфон сабабли Japan Air Commuter, Skymark airlines, Solaseed Air, Spring Japan, Japan Transocean ва Vanila Air компаниялари умумий ҳисобда 114 та рейсни бекор қилишган.
Айни вақтда “Талим” тўфони Япониянинг жанубидаги Кагосима префектурасида кузатилиб, шимоли-шарқий йўналишда ҳаракатланмоқда. Унинг марказидаги босим 975 гектопаскални, шамол кучи сониясига 30 метрни ташкил қилмоқда. Об-ҳаво мутахассисларининг фикрича, тўфон сабабли Кюсю ва Сикоку оролларида душанбагача 350 мм ёғингарчилик тушиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи