Расмий Киев Донецк области ҳудудида Россияда ишлаб чиқарилган «Орлан-10» учувчисиз учиш қурилмаси қулаб тушгани ҳақида маълум қилди, деб ёзмоқда Кун нашри. Донбассдан топилган дрон фотоси Аксилтеррор операцияси матбуот марказининг Facebook’даги саҳифасида жойлаштирилган.
АТО штабида хабар қилинишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари дронни уриб туширишга улгурмаган, техник носозлик туфайли қурилманинг ўзи қулаб тушган. Украиналикларнинг айтишича, Россияда ишлаб чиқилган бу қурилма Россия Украинага қарши урушда қатнашаётганини англатади.
Штаб эълон қилган фотодаги ёзувлар рус тилида.
Украина ҳарбийлари «Орлан-10» Донбассда разведка ва артиллерия зарбасини тўғри йўналтириш учун қўлланишини таъкидлашмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи