АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Ҳейли CNN телеканали эфирида Шимолий Кореянинг йўқ қилиб юборилиши билан таҳдид қилди, деб ёзади Кун нашри.
“Агар Шимолий Корея ўзини ақлсиз тутишни давом эттирса, АҚШ ўзини ва иттифоқдошларини ҳимоя қилишига тўғри келади ва Шимолий Корея йўқ қилинади. Буни барчамиз биламиз, буни ҳеч ким истамаяпти, ҳеч ким урушни хоҳламаяпти”, деб айтган Ҳейли.
Ҳейлининг айтишича, АҚШ ўзини масъулиятли тутмоқда ва Шимолий Корея ҳам ўзини шундай тутиши керак.
“Биз ўзимизда мавжуд бўлган барча дипломатик имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилмоқдамиз. Айни вақтга келиб биз Хавфсизлик кенгашида барча имкониятларни кўриб бўлдик”, деб қўшимча қилган Ҳейли.
Ҳейлининг таъкидлашича, агар Шимолий Корея бу огоҳлантиришларга қулоқ тутмаса, унда жавоб чоралари билан АҚШ мудофаа вазири шуғулланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи