2013 йилдан Кипр ҳукумати маҳаллий кўчмас мулк ёки облигацияга сармоялар эвазига паспорт бериш орқали 4 млрд евродан кўпроқ пул ишлаб олди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.
Кипр Европа Иттифоқи таркибига киргани сабаб, бу давлат паспорти унинг эгасига ЕИнинг барча давлатларида ишлаш ва яшашга ижозат беради.
2016 йилда Кипр 400 дан кўпроқ паспорт берган. 2013 йилгача Кипр фуқаролиги баъзи вазирлар қарори билан ва камроқ расман тартибга кўра берилган. Кейинроқ киритилган схема Кипрдаги кўчмас мулкка 2 млн евро ўлчамидаги инвестиция ёки Кипр компаниялари ёхуд давлатнинг 2,5 млн евролик облигацияларини олиш эвазига фуқароликни олишга имкон беради.
Кипрнинг бўлажак фуқаролари тилни билишлари шарт эмас, бироқ 7 йилда бир марта Кипрга келиб туришлари лозим.
Нашрнинг маълум қилишича, Кипр паспортини олганлар орасида “Россия парламентининг собиқ аъзоси, Украинанинг йирик тижорат банки асосчиси ва казинога эга бўлган миллиардер” бор. Бундан ташқари, 2013 йилгача россиялик миллиардер Дмитрий Рыболовлёв ва Сурия президенти Башар Асаднинг амакиваччаси Рами Маклуф Кипр фуқаросига айланганлар.
Рыболовлёв Кипр фуқаролигини 2012 йилда олган. Айтилишича, у 2008 йилда Дональд Трампдан 95 млн долларлик уйни сотиб олган.
Кипр молия вазирининг айтишича, фуқароликни бериш дастури “Кипрда доимий ваколатхоналарни олувчи ва бизнес учун асос солувчи” сармоячилар учун зарур. Молия вазирлигида айтилишича, фуқароликни олишга барча аризалар қатъий текширувдан ўтказилади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди