Шарқий Қозоғистон вилоятининг Аяғоз туманидаги фермер хўжалигида 2 ёшли гўдак ваҳшийларча ўлдирилди. 37 ёшли фермер ўз ишчисининг 2 ёшли ўғлига ароқ ичирган ва кейин уни шафқатсизларча ўлдирган. Бу ҳақда “Qalampir.uz” сайти хабар бермоқда.
Фермер қотилликни содир этгач, унинг онасини бу ҳақда полицияга айтмаслигини талаб қилиб қўрқитган. Шу тариқа аёл полицияга бола йиқилиб ҳалок бўлганлигини айтади.
Полиция воқеа юзасидан суриштирувни бошлаган вақтида қотиллик содир бўлган жойни аниқлади ва аёл ростини айтишга мажбур бўлди.
Маълум бўлишича, ўша куни фермер хўжаликка келганида бироз ширакайф бўлган. У ишчилари яшайдиган уйга бостириб киради ва ароқ ичишда давом этади.
Фермернинг кўзи энди тили чиқаётган 2 ёшли болага тушади. Уни ёнига чақириб, стаканга ароқ қуяди ва болани ичишга мажбурлайди...
Буни кўрган боланинг онаси унга қаршилик кўрсатади, аммо фермер болани кўтариб, улоқтириб юборади. Диванга урилган бола тан жароҳати таъсирида баттар йиғлайди ва қонаган лунжини арта бошлайди. Боланинг йиғисидан янаям дарғазаб бўлган фермер уни яна бир неча бор силтаб туртади.
Боланинг онаси ёрдамга келган вақтида эркак уни аввал столга уриб, кейин бир неча марта калтаклайди. Аёл қўрқиб, одамларни ёрдамга чақириш учун кўчага чиқиб кетади.
Бола билан ёлғиз қолган фермер гўдакни шавқатсизларча калтаклайди, унинг бошини деворга уради. Натижада боланинг жони узилади...
Аёл турмуш ўртоғини чақириб воқеа жойига етиб келганида боланинг жонсиз танаси ётганини кўради. Фермер боланинг ота-онасига ҳам тан жароҳати етказиш билан таҳдид қилади.
Шу тариқа ота-она икки яшар боласининг жонсиз танасини воқеа жойидан олиб кетади ва полиция чақиришади. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларидан воқеа сабабини яширишади. Хуллас, улар полицияга болани томдан йиқилиб тушганлигини маълум қилишади.
Суд жараёнида аёл бўлиб ўтган воқеани рўй-рост сўзлаб берди. Фермер айбига иқрор бўлмай, туҳмат қурбонига айланганлигини айтди. Аммо барча далиллар унинг қотил эканлигини исботлади.
Фермер қотиллик ва ёлғон гувоҳлик беришга ундаганлиги учун 16 йилу 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда