Агар АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан воз кечса, у ҳолда бу Қўшма Штатларга "қиммат"га тушиши мумкин. БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка келган Эрон президенти Ҳасан Руҳоний CNN телеканалига берган интервьюсида шу ҳақида маълум қилди.
Руҳонийнинг сўзларига кўра, АҚШнинг келишувдан чиқиши қимматга тушади. Эрон президенти "америкаликлар ўзларига фойда келтирмайдиган нарса учун бундай "баланд нарх" тўлашни исташмайди", деб ҳисоблайди.
Унинг айтишича, агар АҚШ президентининг маъмурияти ядровий келишувдан чиқса, бу халқаро ҳамжамиятнинг Вашингтонга бўлган ишончига путур етказади.
Руҳоний Аракан штатидаги воқеаларга тўхталар экан, роҳингя-мусулмонларининг оммавий ўлдирилиши учун Мьянма ҳукуматини жавобгарликка тортиш кераклигини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Аракан мусулмонларига гуманитар ёрдамни Мьянмага эмас, Бангладешга йўллаш керак. Бундай ёрдам бугунги кунда Аракан мусулмонлари яшаб келаётган қочқинлар лагерларига бевосита етказилиши керак. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда