Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида бўлиб ўтган олтинчи Арман диаспораси форумида сўзга чиққан мамлакат ташқи ишлар вазири Эдуард Налбандиян Арманистон ҳукумати қўшиб олинган Озарбайжоннинг айрим ерларини расмий Боку ҳукуматига қайтариши мумкинлигини айтди.
“Тоғли Қорабоғ масаласини ҳал этишда Европа хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ёрдамидан фойдаланишимиз керак. Биз Тоғли Қорабоғдан ташқари Озарбайжоннинг айрим ерларини қайтариб берамиз”, деб таъкидлаган Эдуард Налбандиян.
Айрим сиёсатчиларнинг фикрига кўра, Арманистон ҳукуматининг бу қарорга келиши ортида Россия турибди.
Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг маслаҳатчиси Александр Дугин берган баёнотида “Тоғли Қорабоғ масаласи сабаб Москва ва Баку ўртасидаги муносабатлар ривожланмасдан қолмоқда”, деб таъкидлаган.
Маълумот учун, Арманистон ва Озарбайжон мамлакатлари Тоғли Қорабоғ масаласидаги қарама-қаршиликлар 1988 йилдан бери давом этиб келмоқда.
Манба: qalampir.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда