Хорватия раҳбарияти 2020 йилда Европа валюта курслари механизмининг бир қисми, кейинроқ эса евроҳудуднинг тўлақонли аъзоси бўлиш учун яқин ҳафталарда евро ҳудудига кириш бўйича кампанияни бошлайди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Андрей Пленкович маълумига таяниб Кун.уз хабар берди.
Пленкович бу ҳақда Нью-Йоркдаги Колумбия университети талабалари олдидаги чиқиши вақтида айтди. Унинг айтишича, Загреб олдида Хорватиянинг евроҳудудга мансублигини кучайтирадиган яна икки қадам қолди. Улардан бири – шенген зонасига қўшилиш, иккинчиси эса евроҳудудга кириш.
"Биз 2011 йилда Европа Иттифоқига кириш ҳақидаги келишувни имзолаганимизда, шенген ва евро ҳудудлари талаб ва мезонларига мувофиқ келишга розилик берганмиз. Яқин ҳафталарда евроҳудудга кириш бўйича кампанияни бошлаймиз. У ҳукумат ва миллий банк томондан амалга оширилади", деб айтган Пленкович.
Айни вақтда Хорватияда муомалада миллий валюта – хорват кунаси амал қилиб, унинг курси бир евро учун 7,5 куна атрофида тебранади. Хорватия Европа Иттифоқига 2013 йилда кирган ва унинг энг ёш аъзоси ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...