АҚШнинг ҳарбий имкониятларини намойиш қилиш мақсадида Шимолий Корея соҳиллари узра АҚШнинг F-15 қирувчи самолётлари ҳамроҳлигида B-1B Lancer стратегик бомбардимончилари учиб ўтди. Бу ҳақда Пентагон вакили Дана Уайт маълум қилди, деб ёзади Кун нашри.
АҚШнинг Тинч океанидаги Гуам ороли ва Япониянинг Окинава оролидан ҳавога кўтарилган самолётлар Шимолий Кореядан шарқий томондаги халқаро ҳаво ҳудудларидан учиб ўтган.
Самолётлар қуролсизлантирилган ҳудуддан шимол томон 21-асрда аввал кузатилмаган даражада ичкарироқ кириб боришган. "Бу биз Шимолий Кореянинг ақлсизлигини жиддий қабул қилишимизни таъкидлайди. Бу миссия АҚШ қатъиятини намойиш қилиш ва президент Трамп исталган таҳдидни яксон қилиш учун кўплаб ҳарбий вариантларга эгалигини аниқ билдириб қўйишга қаратилган", деб айтилган хабарда.
Уайт Шимолий Кореянинг қурол-аслаҳа яратиш бўйича дастурини халқаро ҳамжамиятга хавф деб атади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди