
Шимолий Корея томондан ядро қуролига эга бўлиш ўзини ҳимоя қилиш воситаси ҳисобланади, АҚШ билан куч балансини яратиш лозим, деб айтди Шимолий Корея ташқи ишлар вазири Ли Ён Хо БМТ Бош ассамблеясида.
"Бизнинг якуний мақсад – АҚШ кучлари билан баланс яратиш", деб айтган вазир.
Шу билан бирга, Пхеньян АҚШнинг ҳарбий манёврларида иштирок этмайдиган давлатларга ядро қуроли билан таҳдид қилмоқчи эмас.
"Бизда АҚШнинг Шимолий Кореяга қарши ҳарбий ҳаракатларига қўшилмаган давлатларга нисбатан ядро қуролини қўллаш ёки у билан таҳдид қилиш истаги умуман йўқ", деб айтган Ли Ён Хо.
23 сентябрда АҚШнинг стратегик бомбардимончилари ва қирувчи самолётлари АҚШнинг Шимолий Кореяга қарши имкониятларини кўрсатиш мақсадида Шимолий Корея соҳили бўйлаб учиб ўтди, деб ёзади Кун нашри. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар