06:50 / 25.09.2017
6 361

Сурияда россиялик генерал ҳалок бўлди

Сурияда россиялик генерал ҳалок бўлди
Сурияда россиялик генерал-лейтенант Валерий Асапов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда Kun.uz хабар берди.

ИШИД жангарилари Сурия қўшинларининг генерал жойлашган қўмондонлик пунктини миномётдан ўққа тутишган.

"Россиялик ҳарбий маслаҳатчилар гуруҳининг каттаси генерал-лейтенант Асапов Даур-аз-Зорни озод қилиш операциясида суриялик қўмондонларга ёрдам бераётган бўлган", деб айтилган мудофаа вазирлигида. Жангариларнинг қўққисдан ҳужум қилиши оқибатида Асапов мина портлаши оқибатида ўлим билан тугаган жароҳат олган.

Таъкидланишича, генерал-лейтенант ўлимидан сўнг давлат мукофотига тақдим этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сурияда россиялик генерал ҳалок бўлди