6 124
Telia ва Coscom компаниялари ўзбекистонлик давлат хизматчиларига пора берганини тан олди
Поралар масаласида “Telia” халқаро телекоммуникация компанияси ва унинг Ўзбекистондаги филиали “Coscom” МЧЖ 965 миллион АҚШ доллари миқдорида жарима тўлайди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги 22 сентябрь куни хабар берди.
Telia Company АҚШ Адлия вазирлиги, Америка қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссияси ҳамда коррупция ишини текширган Швеция ва Нидерландия прокуратуралари билан келишувга эришди.
"Бугунги келишув Telia компанияси тарихидаги омадсиз бобни якунлайди. Янги директорлар кенгаши ва раҳбарият 2013 йилдан буён қандай хатога йўл қўйилганлигини англаш ва хатоларни тузатиш, биз манфаатдор бўлган барчанинг ишончини қайта қозониш учун шижоат ва масъулият билан ишламоқда", — Telia компаниясининг президенти ва бош ижрочи директори Йохан Деннелинд.
АҚШ ва Нидерландия ҳукуматлари Telia компанияси 2007 йилда Ўзбекистонда лицензия олиш учун пора сифатида Гибралтардаги Takilant офшор компаниясига 330 миллион доллар ўтказиб берганини аниқлашган. Бу компания расман Гулнора Каримованинг яқин дугонаси ва ишончли одами Гаянэ Авакянга қарашли бўлган.
Teliaнинг Ўзбекистондаги шўъба корхонаси бўлган Coscom ҳам айбловни тан олган. Компанияга қўйилган 548 миллион доллар жарима АҚШ Адлия вазирлигига, 417 миллион долларлик товон пули АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссиясига тўланади. АҚШ Адлия вазирлигига тўланадиган пулнинг ярми Нидерландия прокуратурасига, АҚШ қимматли қоғозлар ва биржалар комиссияси тўланадиган пулнинг ярми Швеция прокуратурасига берилади.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Европадаги қатор тергов органлари ОАВда Teliaнинг пора берганлиги ҳақида мақолалар чоп этилганидан сўнг ўз суриштирув ишларини бошлаган эди. Юзага келган жанжалдан сўнг TeliaSonera ички суриштирув ўтказилгани ва тўрт нафар топ менежерлар ишдан бўшатилганини маълум қилганди. Кейинчалик компания TeliaSonera номини Telia Company номига ўзгартирган.
Манба: sof.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трамп қайси хорижий мамлакатлар етакчилари билан телефонлашгани маълум бўлди