
Ҳақиқатан, ўша куни Мексика осмонида ўзга сайёраликлар фазо кемаси парвоз қилгани видеоматериалда ҳам кўрсатиб ўтилган. Бу ҳолат деярли вайронага айланган Пуэбло шаҳри телевидение орқали намойиш этилаётганда кузатилган. Ўшанда минглаб томошабинлар Пуэбло осмонида номаълум объект парвоз қилаётганини кузатишган. Хўш, агар бу объект ўзга сайёраликлар кемаси бўлса, уларни нима қизиқтирди? Зилзилами? Олимларнинг фикрича, ўзга сайёраликлар ҳеч қачон шунчаки қизиқиш, томоша қилиш ниятида кезишмайди. Демак, уларни худди шу шаҳардаги бирор жиддий масала қизиқтирган.
Бошқа бир олимлар гуруҳи эса осмондаги парвоз қилаётган объект шунчаки дронлар бўлиши мумкинлигини баён қилди. Айтишларича, ўша дронлар ёрдамида вайроналар суратга олинган ва кейинчалик интернет сайтларига жойланган бўлиши мумкин.
Аммо Мехико кўчаларидаги асфальт йўллар пастдан юқорига кўтарилиб тушиб, бутун мамлакат аҳлини даҳшатга солиши, гўё шу йўл билан нафас олиши иллюзия эмас. Уфологлар бу ҳолат яқин вақтлар ичида содир бўлиши кутилаётган мегазилзиладан дарак эканига сира шубҳа қилишмаяпти.
[media=https://youtu.be/9t8BfT8tFiE]
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар