
Штаблар бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Жозеф Данфорднинг маълум қилишича, 2025 йилга келиб Хитой АҚШ хавфсизлигига энг катта таҳдид солади. Бу ҳақда «CNN»га таяниб «Кун.уз» хабар бермоқда.
Қўшма Штатлар Сенатининг қурол-яроғ бўйича комиссияси олдида ҳисобот билан чиқиш қилган генерал Данфорднинг таъкидлашича, Хитой Осиё-Тинч океани минтақасида АҚШнинг таъсирини сезиларли даражада чекламоқда ва Қўшма Штатларнинг асосий ҳарбий-технологик устунлигини йўқ қилишга интилмоқда.
Бироқ, Данфорднинг сўзларига кўра, айни пайтда асосий таҳдид Россия ва Шимолий Кореядир. Россия ўзининг ядровий кучларини фаол равишда кучайтирмоқда ва ривожлантирмоқда, шунингдек, юқори аниқликдаги қуролларни яратиш устида ишламоқда. Шимолий Корея ҳам ўз ядровий қуролининг синовлари сабаб энг асосий таҳдидлар рўйхатидан жой олди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар