21:37 / 27.09.2017
7 129

Келажак айнан Голландиядан бошланишини кўрсатувчи асосли сабаблар (фото)

Келажак айнан Голландиядан бошланишини кўрсатувчи асосли сабаблар (фото)
Нидерландия нафақат лолалар ва хушманзара каналлар, балки юқори технологиялар ва ақлли муҳандислик ғоялари мамлакати ҳамдир.

«AdMe» Голландияни яшаш учун шу даражада қулай қилувчи баъзи ютуқларга баҳо беришни таклиф қилади. Бу ҳақда Daryo.uz маълум қилди.

Тушларни бошқариш қурилмаси

Нидерландиялик нейрофизиологлар тушларингизни бошқариш ва уларни буюртма берган каби танлаш имконини берувчи қурилмани ихтиро қилди. Ундан фойдаланиш баъзи маҳоратларни талаб қилса-да, бу ўзига хос алтернатив реаллик!

Тутунларни тақинчоққа айлантирувчи минора

«Smоg Frее Tower» — ҳаводаги ифлосланишларни кичкина кубикларга прессловчи минора. Бу кубиклар кейинчалик узук ясаш учун ишлатилади. Бундай узукни тақиб юрганда унда минг куб метр ҳаводаги ифлосланиш борлигини ёдда сақлаш муҳим!

Дунёдаги биринчи қуёш батареяли йўл

2014 йилда Голландияда дунёдаги биринчи қуёш батареяли велосипед йўлакчаси барпо этилди. Кун давомида тўпланган қувват светофорлар иши, кўчани ёритиш ва бошқа заруратларга сарфланади.

Иқлимни назорат қилувчи иссиқхоналар

Қишлоқ хўжалигидаги инновацион технологиялар нидерландияликларнинг энг илғор жиҳати. Иқлим назорати билан жиҳозланган бундай иссиқхоналар йил давомида исталган об-ҳавода ҳосил етиштириш имконини беради.

Дарёни кесиб ўтувчи «Моисей кўприги»


Халстерен шаҳрида жойлашган бу кўприк дарё устида осилиб турмасдан уни кесиб ўтади.

Зиғирдан ишланган машина

Голландиялик талабалар ҳақиқий биологик парчаланувчи автомобиль яратди — у зиғир пояси ва шакар лавлагидан ишланган. Унинг фақат ғилдирак, двигатель ва подвескаси одатий материаллардан ишланган. Двигатели шубҳасиз электрик.

Ҳавони тозаловчи рюкзак

Яна голландиялик талабалар ихтироси. Ичида ўсимликлари бўлган рюкзак вентилятор ёрдамида ҳавони ушлаб қолиб, уни ўсимликлар илдизи орқали ўтказади. Ҳаво ифлосланишига қарши ниқобларнинг ана шундай муқобили.

Велосипедчилар учун осма кўприк

Нидерландияда велосипедчилар жуда кўп. Яқинда у ерда серқатнов кўчаларда ҳаракатланишни хавфсизроқ қилиш учун ушбу транспорт тури учун осма кўприк қурилди.

Футуристик уйлар

Тасаввур қилиш қийин, лекин бу ўзга сайёралик турар жой комплекси 1984 йилда қурилган!

Ёруғлик тарқатувчи йўл белгилари

Голландиялик дизайнер Даан Розенгаард ёруғлик тарқатувчи белгилари бўлган «келажак йўли»ни ишлаб чиқди. Самолётлар учиш йўлагига жуда ўхшайди. Бунинг учун энергия куннинг ёруғ қисмида тўпланади ва қўшимча энергия манбасини талаб қилмайди.

Робот-қайиқлар

Бу каби ҳайдовчисиз қайиқлар одам ва юкларни ташиш, шунингдек, сузувчи кўприкларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган.

Ҳайвонлар учун кўприк

Экодуки — ҳайвонларга ғилдираклар остида ҳалок бўлмасдан, йўлни хавфсиз кесиб ўтиш имконини беради.

Смартфон ишқибозлари учун светофор

Бодегравен шаҳрида йўлда смартфонига берилиб кетадиганлар учун махсус светофорлар ўрнатилди. Бундай одамлар учун светофор сигналини пайқашнинг ягона йўли — уни оёқлари остида кўриш. Бу ёруғлик диодли чизиқ бордюрга монтаж қилинган.

Сузиб юрувчи дарахтлар

Голландия табиатга эҳтиёткор муносабати билан ажралиб туради. Масалан, бу дарахтлар шаҳар биноларининг қурилиши муносабати билан кесиб ташланиши керак эди. Улар йўқ бўлиб кетмаслиги учун ана шундай ноодатий усул билан қайта экилди.

Ҳайдовчисиз бошқарилувчи электромобиллар

Голландиянинг Аmber стартапи 2018 йилнинг ўртасига келибоқ мамлакат кўчаларида ҳайдовчисиз автомобиль пайдо бўлишини ваъда қилди. Кундузи бу машиналар ҳайдовчи билан «ўргатилса», кечаси мустақил ҳаракат қилади.

Оддий кўчиш Голландияда ана шундай кўринишга эга

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Келажак айнан Голландиядан бошланишини кўрсатувчи асосли сабаблар (фото)