Жуна ҳаёт пайтида ўзининг очиқчасига гапириши, башоратларини сирларга чирмамаслиги билан ҳам бошқа башоратчилардан ажралиб турган. У башорат қилишдан ташқари одамларни гиёҳлар билан ҳам даволаган. Табиб сифатида ҳам тилга тушган. Лекин барибир уни башоратчи сифатида кўпроқ қадрлашади. Қаранг, ўлимидан олдин айнан Америка Қўшма Штатларининг яқин келажаги тўғрисида башорат қилган экан.
— Америка узоқ яшамайдиган бўлиб турибди, — деганди у ўз башоратида. — Бу давлатни атом ёки ядро эмас, калондимоғлик жарга қулатади. Ҳарбийлари илгариги мавқени қайтариш учун ўта замонавий қурол яратишга киришади. Дастлаб ҳаммаси яхши бошланади. Бу суперқурол олдида ядро қуроли худди болалар ўйинчоғидек бўлиб қолади. Америкаликлар дунёни худди шу янги суперқурол билан қайта ўзига бўйсундириш ниятида тер тўка бошлайди. Бахтга қарши, бу иши худога сира маъқул бўлмайди. Қуролни тест синовларидан ўтказаётганда нимадир бўлади-ю, ўз қуроли ўзини кунпаякун қилади.
Аниқроғи, шу қуролнинг салбий таъсирида Америка қитъаси сув остида қолади. Ҳеч кимни ҳеч ким сақлаб қола олмайди. Фақат Аляскагина сувга ғарқ бўлмайди. Аляска бу фалокатдан сўнг мустақил давлат мақомини олади. Бу ерда яшовчилар қўшни давлатларнинг бирига мурожаат этиб, Аляскани ҳам таркибига қўшишни сўрашади. Шубҳасиз, бу давлат Россия ҳисобланади. Россия шундай қилиб бир пайтлар Горбачёв сотиб юборган ҳудудини, яъни, Аляскасини ўзига қайтаради…
Ҳа, башоратчилар тарихда жуда кўп бўлган, уларнинг ҳар бири келажак ҳақида башоратлар қилган. Қайсидир башоратчининг айтганлари тўғри, бошқасиники нотўғри чиққан. Лекин одамлар билиб, кўриб, тушуниб, англаб, илғаб турибди. Кимнинг бошига қандай мусибат тушмоқда-ю, сабаби нимадалигини ҳам тушуниб турибди. Шундай экан, нафақат бир аср, балки икки ёки бир соатдан кейин одам нима бўлишини фақат худо билади. Худонинг амрисиз тикон кирмайди. Демак, биз бандалар ҳар қандай ҳолатда ҳам Яратгандан фақат яхшиликлар, шафқат сўраб қоламиз.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди