MasterCard компанияси мижозларнинг халқаро транзакцияларини таҳлил қилиб, энг кўп сайёҳ ташриф буюрадиган шаҳар қайси эканини аниқлади, деб ёзади Кун нашри.
Компания мутахассислари 132 та йирик шаҳарнинг ўтган йилги натижаларини ўрганиб, сайёҳлар сони бўйича Бангкок етакчи экани ҳақидаги хулосага келишган. 2016 йилда Тайланд пойтахтида 19,41 млн киши тўхтаган.
Рўйхатда 2-ўрин Лондонга насиб қилган, бу ерга 19,04 млн хорижлик сайёҳ келган. Етакчи учталикни Париж якунламоқда. Франция пойтахтига ўтган йили 15,45 млн сайёҳ келган.
Энг машҳур шаҳарлар рўйхатининг юқори ўнталигидан Дубай, Сингапур, Нью-Йорк, Сеул, Куала-Лумпур, Токио ва Истанбул ҳам ўрин олган.
2017 йилда сайёҳлар сони ошиши бўйича етакчи Токио (12,2%), аутсайдерлар эса Сеул (0,4%) ва Нью-Йорк (-2,4%) бўлиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, Истанбул ва Прагага келганлар кафе ва ресторанларга кўпроқ пул ишлатишар экан. Сеул ва Лондон сайёҳлар шопинг учун сарфлаган маблағлар бўйича етакчи бўлмоқда.
Париж ва Миланни кўрмоқчи бўлганлар, одатда, барчадан кўра кўпроқ меҳмонхона ва хостелларга пул тўлайдилар. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Рууд ван Нистелрой ва яна уч мураббий “Манчестер Юнайтед”ни тарк этди