
Орол раҳбарияти бу манзарани кучли ёмғир ва шамол оқибати деб ҳисоблаганди. Лекин Америка тўфони пайтида ҳам юзлаб, минглаб қушлар оммавий тарзда қирилиб кетмаган. Шундан келиб чиқиб мутахассислар ниҳоят қушларнинг қирилишига Агунг вулқонидан ажралиб чиқаётган буғ сабаб бўлган дея хулоса қилишди.
Ҳа, узоқ йиллардан кейин Агунг вулқони яна уйғониш палласига кирди. Шунинг натижасида кечанинг ўзида юзлаб маротаба ер қимирлаган. Орол аҳолиси жазавага тушиб қолган. Маҳаллий мутасадди раҳбарлар аҳолини иложи борича тезроқ хавфсиз жойларга кўчириш ҳаракатига тушган. Чунки ернинг бу даражада тўхтамасдан қимирлаши сабаб бўлиб вулқон исталган пайтда портлаши муқаррар.
Манба: hordiq.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг