Мексика президенти Энрике Пенья Ньето чоршанба куни сентябрь ойидаги икки зилзиладан кейинги вайронларни қайта тиклаш ишларига тахминан 37,5 миллиард песо (2 миллиард доллардан зиёд) керак бўлишини маълум қилди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Унинг сўзларига кўра, фақатгина Чьяпас ва Оахака штатларининг ўзига 6,5 миллиард песо (358,5 миллион доллар) ажратилади, қолган штатлар, шу жумладан Мехикога эса 10 миллиард песо (551,5 миллион доллар) йўналтирилади.
"Биз маданий мерос инфратузилмасига етган зиён кўламини тушуниб турибмиз, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу тахминан 8 миллиард песо, эҳтимол, якуний рақамлар камроқ бўлар, аммо мингдан зиёд зарар кўрган ибодатхоналар маданият вазирлигига вазиятни шундай баҳолаш имконини берди", - деди Пенья Ньето Мехико губернаторлари билан учрашувда.
Президент яна 123 миллиард песо (717 миллион доллар) таълим муассасаларига етган зарарни қоплаш учун йўналтирилишини маълум қилди.
19 сентябрь куни Мексикада 7,1 магнитудали зилзила қайд этилди. Мамлакат жанубидаги кучли ер силкинишлари Мехикогача етиб борди ва ўнлаб уйларни вайрон қилди. Кейинроқ яна икки такрорий ер силкиниши (5,8 ва 6,1 магнитудали) ҳақида маълум қилинди. Сўнгги расмий маълумотларга кўра, 337 киши ҳалок бўлди. 7 сентябрь куни ҳам кучли зилзила рўй бериб, унда 70га яқин киши ҳалок бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди