АҚШда Христофор Колумбнинг хати 751 минг долларга сотилди

АҚШда Христофор Колумбнинг хати 751 минг долларга сотилди
Нью-Йорк штатидаги Bonhams савдо уйи томонидан ўтказилган аукционда Христофор Колумбнинг хати рекорд суммага яъни 751 минг долларга сотилди. Бу ҳақда «РБК»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.

«26 сентябрда биз саргузашт ва кашфиётларга бағишланган қадимий китоблар ва қўлёзмалар аукционини ўтказдик. Унда 1,3 миллион долларлик нодир нарсалар сотилди. Христофор Колумбнинг Американи кашф этгани ҳақидаги хати 751 минг долларга сотилиши эса рекорд натижа бўлди»—дейилади хабарда.

Олтита расмдан иборат мактуб испан тилидан лотин тилига таржима қилинган бўлиб, ғазначи Арагон Габриэль Санчесга ёзилган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар