09:03 / 30.09.2017
7 675

Германияда фашистлар ҳокимиятга қайтмоқда

Германияда фашистлар ҳокимиятга қайтмоқда
Якшанба куни Германия Федератив Республикасида парламент сайловлари бўлиб ўтди. Бу сафарги сайлов амалдаги ҳукмрон партия Христиан-демократлар иттифоқи ғалабаси билан тугаши кутилаётган бўлсада, Ангела Меркел раҳбарлик қилаётган партия учун жиддий синов ва йўқотишларга бой бўлди.

Guardian​ нашри хабарига кўра, христиан-демократлар ва уларга иттифоқчи Христиан-социалистик иттифоқ жами 33 фоиз овоз тўплаб, кетма-кет тўртинчи муддат Бундестагда энг кўп ўринга эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Таққослаш учун, 2013 йилги сайловда Ангела Меркел тарафдорлари 41,5 фоиз овозни қўлга киритишга мувафақ бўлган эди.

Ангела Меркел қаторасига тўртинчи муддатга Германия канцлери лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Меркел партиясига иттифоқчи партия бўлган Христиан-социалистик иттифоқ ва Социал-демократик партия билан бирга коалицион ҳукумат тузади. Иккинчи ўриндаги Социал-демократлар партияси ҳам бу сафарги сайловда йўқотишга учраб, 20,4 фоизлик натижани қайд этган.

Мазкур саёвдаги энг катта сенсация АФД партиясининг Бундестагда ўз ўрнига эга бўлиши бўлди. Сўровномалар АФДнинг 13 фоиз овозни қўлга киритишини кўрсатган. 2013 йилда ташкил топган партия дастури миллатчилик ғояларига асосланган. Бугунги кунда АФД партияси Гитлернинг фашистик ғоялари давомчиси сифатида кўрилмоқда.

Исломофобик қарашлари билан танилган АФД аъзолари Ангела Меркелнинг муҳожирлар борасида «очиқ эшиклар» сиёсатига кескин норозилик изҳор қилиб келишаётган эди. Партия асосчиси Берндт Лукке 2015 йилда истеъфога чиқар экан, АФД партияси исломофоб ва ксенофобга айланганидан хавотир билдирган эди. АФДнинг натижаси Германиянинг иккинчи жаҳон урушидан кейинги тарихида илк бор миллатчилик ғояларига асосланган партиянинг парламентда ўрин олишига сабаб бўлади.

Эндиликда АФД аъзолари Бундестагда 88 та ўринни банд қилишлари мумкин бўлади. Бу немис нео-нацистлари учун улкан ғалаба ҳисобланади. Таққослаш учун, партия 2013 йилги сайловда 4,7 фоиз овоз тўплаган ва Бундестагдан ўрин олишга муваффақ бўлмаган эди. АФДнинг муваффақияти Германиянинг ўзида ва бутун дунёда хавотирларга сабаб бўлди. Кечанинг ўзида Берлинда нацизмга қарши йирик намойиш бўлиб ўтган.

АФД раҳбарларидан Александр Голанд сайлов натижасига муносабат билдирар экан, Меркелнинг муҳожирлар сиёсатига чек қўйишга ваъда берган. “Бугун партиясмиз тарихида улуғ кун. Биз илк маротаба Бундестагга киряпмиз. Бу мамлакатни ўзгартирамиз”, – деб айтган нео-нацистлар етакчиси.

Манба: sof.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германияда фашистлар ҳокимиятга қайтмоқда