12:40 / 30.09.2017
5 354

Москва вилоятида 4-қаватдаги уйидан чойшаблар ёрдамида тушишга уринган ўсмир қиз ҳалок бўлди

Москва вилоятида 4-қаватдаги уйидан чойшаблар ёрдамида тушишга уринган ўсмир қиз ҳалок бўлди
Москва вилоятида чойшаблар боғлами ёрдамида кўп қаватли уйдаги квартирасидан тушишга уринган ўсмир қиз ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Кичик фарзандини мактабдан олиш учун жўнаган она 14 ёшли қизни квартирада қолдириб, устидан беркитиб кетганди.

«Қиз чойшаблардан тайёрланган арқон ёрдамида квартирадан чиқишга уринган, бироқ арқон узилиб, ўсмир 4-қаватдан қулади. Олинган жароҳатлар оқибатида у ҳодиса жойида оламдан ўтди», — деди ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

Терговчилар ҳодиса юзасидан текширув ўтказмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва вилоятида 4-қаватдаги уйидан чойшаблар ёрдамида тушишга уринган ўсмир қиз ҳалок бўлди