12:46 / 30.09.2017
5 394

АҚШ 1 октябрдан бошлаб Европа ва Марказий Осиёдан 2 минг муҳожирни қабул қилади

АҚШ 1 октябрдан бошлаб Европа ва Марказий Осиёдан 2 минг муҳожирни қабул қилади
АҚШ президенти Дональд Трамп 1 октябрдан бошлаб 45 минг муҳожирни қабул қилиш квоталарини тасдиқлади. Квоталар ҳудудлар бўйича тақсимланади, бироқ давлат департаменти зарур ҳолларда қўлланилмаган квоталарни бир ҳудуддан бошқасига ўтказиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда «Интерфакс»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Квоталар Африка мамлакатларидан 19 минг, Шарқий Осиёдан 5 минг, Европа ва Марказий Осиёдан 2 минг нафаргача муҳожирни АҚШга кириб келишига рухсат беради. Шунингдек, ҳужжат Лотин Америкаси ҳамда Кариб ҳавзаси мамлакатларидан 1,5 минг муҳожирни, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиёдан 17,5 минг муҳожирни қабул қилишни ҳисобга олган.

АҚШ президенти Дональд Трамп кўп маротаба ноқонуний муҳожирлар муаммосини ҳал этиш — устувор йўналишлардан бири эканлигини таъкидлаган. Унинг ташаббуслари орасида — Мексика чегараси бўйлаб девор қуриш ваъдаси ҳамда Green Card лотереясини бекор қилиш каби таклиф ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ 1 октябрдан бошлаб Европа ва Марказий Осиёдан 2 минг муҳожирни қабул қилади