22:13 / 30.09.2017
4 304

Алеппода дунёдаги энг катта усти ёпиқ бозор — «Ал-Мадина» қайта иш бошлади

Алеппода дунёдаги энг катта усти ёпиқ бозор — «Ал-Мадина» қайта иш бошлади
Алеппода жойлашдан дунёдаги энг катта усти ёпиқ «Ал-Мадина» тарихий бозори ўз ишини қайта бошлади. Ҳозирча фақатгина 20 та раста ишга тушган, аммо тарихий мерос объектини қайта тиклаш режалари ўн йилга мўлжалланган. Бу ҳақда ўз расталари ва устахоналарига қайтиб келган савдогарларга асосланиб, «Hordiq.uz» хабар берди.

«Алеппода қолган ягона гилам тўқувчи — менман. Бу ерни террорчилар эгаллаганида дастгоҳларимни уйимга яшириб қўйгандим, ниҳоят энди ҳаммаси жойида. Ҳамма ортга қайтмоқда, мана 20 та раста очилди», — деди гилам тўқувчи устахона эгаси Амар Руваз.

Алеппода ҳукумат қўшинлари ва террорчи гуруҳлар ўртасидаги қарама-қаршилик тўрт йил давом этди. 2012 йилда жангарилар Суриянинг иқтисодий пойтахти саналмиш Алеппога ўз ҳужумларини бошлаган эди, бироқ ҳудуднинг 40 фоиздан ортиғини эгаллай олмаган. Фронт чизиғи Ал-Мадина бозори билан Эски шаҳарнинг яна бир диққатга сазовор жойи — Алеппо қалъаси ўртасидан ўтган эди. Кўплаб савдо расталари миномётлар ва ёнғинлар оқибатида вайрон қилинган.

«Мен 50 йил шу ерда ишладим ва ҳеч қаерга кетиш ниятим йўқ. Ҳозирча биноларнинг беш фоизинигина қайта тиклашга муваффақ бўлинди, бироқ ўн йиллик иш режаси ишлаб чиқилган», — дейди ҳунарманд Муҳаммад Хабаж.

Daryo.uz нинг маълумот беришича, «Ал-Мадина» дунёдаги усти ёпиқ энг катта тарихий бозор ҳисобланади. Савдо ва ҳунармандлар расталарининг умумий узунлиги 13 километрга тенг. «Ал-Мадина» таркибида бир нечта майда бозорлар бўлиб, уларнинг аксарияти 14-асрда қурилган. 30 йил муқаддам «Ал-Мадина» бозори Алепподаги Эски шаҳар таркибида «ЮНЕСКО»нинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алеппода дунёдаги энг катта усти ёпиқ бозор — «Ал-Мадина» қайта иш бошлади