5 476
Испания полицияси Каталония раҳбари овоз бериши керак бўлган сайлов участкасига киришни ёпиб қўйди
Испания фуқаролик гвардияси Жирона вилоятидаги Каталония мустақиллиги масаласидаги рефрендумда Каталония раҳбари Карлес Пучдемон овоз бериши кутилган сайлов участкасига киришни ёпиб қўйди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Twitter’да эълон қилинган видеоёзувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари бино ичига кириш учун ойнаванд эшикни синдираётгани акс этган.
DIRECTO https://t.co/VTIn7KxLfp La Guardia Civil entra en el colegio de Girona donde iba a votar Puigdemont pic.twitter.com/WQg11t7nWj
— EL PAÍS (@el_pais) October 1, 2017
Аввалроқ Пучдемон барча хоҳловчиларни Испания ҳукумати томонидан ноқонуний деб эълон қилинган референдумда овоз беришга чақирган эди. Каталония ҳукумати вилоят фуқароларига исталган сайлов участкасида овоз беришга рухсат этган.
Каталония мустақиллиги бўйича референдум маҳаллий вақт билан 9:00 да (Тошкент вақти билан 12:00 да) бошланган бўлиб, 20:00 га (Тошкент вақти билан 23:00 га) қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди